Педро «Рома»дан «Лацио»га ўтгани ҳақида гапирди.
Испаниялик яримҳимоячи 2020/21 йилги мавсумни «Рома» сафида ўтказган ва сўнг текинга Римнинг бошқа бир жамоасигага — «бўрилар»нинг азалий рақибига ўтган.
«Янги шартнома? Биз клуб президенти Клаудио Лотито билан кейинроқ ўтириб гаплашамиз.
«Рома» ва Жозе Моуринио билан бўлган ҳодисаларни қайта гапиришни хоҳламайман, бу ўтмишда қолди. Аслида улар ўша пайтда энг яхши қарорни қабул қилишган ва мени пойтахтнинг биринчи рақамли жамоасига, яъни «Лацио»га қўйиб юборишгани учун улардан миннатдорман.
Ўшанда рақобат кучли бўлган А Серияда ўйнашни давом эттирмоқчи бўлгандим ва қароримдан мамнунман», — дейди Педро.
Маълумот учун, бу мавсумда А Серияда 12-турдан сўнг «Лацио» 5, «Рома» 12-ўринда бормоқда.
Il Messaggero хабарига кўра, «Лацио» бу мавсумда 15 ўйинда 6 гол ва 2 ассист қайд этган 37 ёшли футболчига шартномани яна бир йилга узайтиришни таклиф қилган.