Нидерландия – Венгрия ўйинида Адам Салаи ҳушини йўқотди
Миллатлар лигаси 5-тури доирасидаги Нидерландия – Венгрия учрашувининг 1-бўлимида нохуш ҳолат юз берди.
Венгрияликлар мураббийлар штабида бош мураббий ёрдамчиси Адам Салаи ҳушини йўқотди. Жамоанинг 36 ёшли собиқ сардорининг тўсатдан бундай ҳолатга тушиши футболчилар ва мураббийлар штабини шок ҳолатига туширди, аксарият футболчилар кўз ёшларини тия олмади, ўйин бир неча дақиқага тўхтаб қолди. Уни замбилда стадиондан олиб чиқишди.
Marca хабарига кўра, ҳозирга келиб Адам Салаининг ҳолати яхшиланган, у шифокорлар назоратида қолган.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар