17.11.2024 18:43
1631
Теглар
«Бавария» саратонга чалинган аёллар жамоаси дарвозабонини қўллаб-қувватлаб, у билан шартномани узайтирди

«Бавария» аёллар жамоаси дарвозабони Мария Луиза Гросда саратон касаллиги аниқланди.

Бу ҳақда 23 ёшли футболчи шанба куни эълон қилди. Клуб воқеадан хабар топиши билан Гросни қўллаб-қувватлаш белгиси сифатида унинг шартномасини узайтирди. 

Дарвозабон номаълум муддат ёрдам бера олмайди, шунинг учун «Бавария» келишув кейинги мавсум охиригача узайтирилишини маълум қилди, шунда Грос бор эътиборини тикланишга қаратиши мумкин.

Футболчи ўзининг видеомурожаатида даволанишдан олдин «жуда оптимистик» эканлигини айтди ва клубга кўрсатган ёрдами учун миннатдорчилик билдирди.

Германиялик посбон «Бавария»га 2019 йилда келиб қўшилган ва клуб билан 3 бор Германия чемпионатида ғолиб чиққан. У ўтган ойда илк марта миллий жамоага чақирилди, аммо операцияси туфайли жамоани тарк этишга мажбур бўлди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар