16.11.2024 21:45
5977
Теглар
Шомуродовнинг қанча муддатга сафдан чиққани маълум қилинди

Ўзбекистон миллий жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов жароҳат сабабли «Рома»нинг бир қатор ўйинларини ўтказиб юборадиган бўлди.

Қатар -Ўзбекистон (3:2) учрашувида жароҳат олиб, 22-дақиқада майдонни тарк этишга мажбур бўлган Элдор Шомуродов захира ўриндиғида кўз ёш тўккан эди.

15 ноябр куни Доҳадан Римга қайтган футболчи клуб томонидан тиббий текширувдан ўтказилгач, Шомуродов оёғининг чаноқ қисмидан жароҳат олгани ойдинлашди. RomaPress хабарига кўра, Элдор 3 ҳафтага сафдан чиққан.

Шу тариқа, ўзбекистонлик ҳужумчи Клаудио Раниери мураббийлигидаги «Рома»нинг кейинги 20 ичида ўтадиган «Наполи», «Аталанта» ва «Тоттенҳэм»га қарши учрашувларини ўтказиб юборадиган бўлди. У 7 декабр куни А Серия доирасида ўтадиган «Лечче»га қарши баҳсда майдонга қайтиши мумкин.

Аввалроқ, ЎФА матбуот хизмати Шомуродов жароҳат сабабли КХДРга қарши майдонга туша олмаслигини ва у миллий жамоа ихтиёрини тарк этганини маълум қилганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар