16.11.2024 19:51
2549
Теглар
Мексиканинг мағлубиятидан кейин мухлислар бош мураббийнинг бошини ёришди

КОНКАКАФ Миллатлар лигаси чоракфинали доирасидаги Ҳондурасга қарши ўйиндан (0:2) кейин Мексика бош мураббийи Хавиер Агирренинг боши ёрилди.

Мексиканинг мағлубиятидан кейин трибунадаги мухлислар томонидан бош мураббий томон пиво алюмин қутиси улоқтирилган. Оқибатда Хавиер Агирренинг боши ёрилди.

«Ҳеч қиси йўқ, бу футбол. Ҳондурас ғалабага ҳақли эди. Мухлисларнинг ҳаракатини муҳокама қилишдан наф йўқ, бу футбол, мен бундай ҳолатлар учун шикоят қиладиганлардан эмасман», - деди Агирре ўйиндан кейин.

Мексика футбол ассоциацияси КОНКАКАФдан расмийлар хавфсизлигини таъминлай олмагани учун тушунтириш сўраган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар