Руд ван Нистелрой «Манчестер Юнайтед»ни тарк этгач, ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали клуб мухлисларига мурожаат йўллади.
«Манчестер Юнайтед»даги барчага – ходимлар, ўйинчилар ва мухлисларга ўтган вақт давомидаги ажойиб қўллаб-қувватлаш учун чин дилдан миннатдорчилик билдирмоқчиман.
Клуб шаънини дастлаб футболчи, кейин ёрдамчи мураббий ва бош мураббий сифатида ҳимоя қилиш мен учун улкан шараф ва фахр эди, бу онларни сизлар билан бирга ўтказганимни жуда қадрлайман.
«Манчестер Юнайтед» ҳар доим юрагимдан алоҳида ўрин эгаллайди ва «Олд Траффорд» тез орада яна кўплаб зафарли кунларга гувоҳ бўлади – буни фақат мен истаётганим учун эмас, мухлислар бунга муносиб»
Энг яхши тилакларни тилаб қоламан, ўзингизни эҳтиёт қилинг», – ёзади ван Нистелрой “инстаграм”даги саҳифасида.
Маълумот учун, ван Нистелрой мавсум бошидан буён Эрик тен Ҳагнинг ёрдамчиси сифатида ишлаётган эди, у истеъфога чиқарилгач 4 ўйинда жамоага устозлик қилиб, 4 ўйинда 3 ғалаба ва 1 дуранг қайд этди. 11 ноябрдан Рубен Аморим «МЮ» бош мураббийига айлангач, клуб ван Нистелрой билан хайрлашди.