Фарҳод Нишонов мураббийлигидаги Ўзбекистон ёшлар жамоаси Тошкент вилояти ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.
2025 йилги Осиё кубоги U20 баҳсларига тайёргарлик доирасида Ироқ ёшлар жамоасига қарши саф тортган вакилларимиз Абдуфоғур Ҳайдаров ва Равшан Хайруллаевнинг голи эвазига ғалаба қозонди.
Ироққа қарши навбатдаги учрашув 18 ноябр куни бўлиб ўтади.
Ўртоқлик ўйини. 15 ноябр
Ўзбекистон – Ироқ 2:1
Голлар: Абдуфоғур Ҳайдаров 4, Равшан Хайруллаев 18 – Карим Жафар 42.
Ўзбекистон: 12.Муҳаммадюсуф Собиров, 4.Ғиёсжон Ризақулов, 5.Азизбек Тўлқинбеков, 6.Равшан Хайруллаев, 10.Муҳаммадали Ўринбоев, 14.Нурлан Ибраимов (11.Мурод Комилов, 70), 17.Оллоберган Каримов (8.Шодиёр Шодибоев, 70), 18.Рўзибой Файзуллаев (3.Беҳруз Жуматов, 46), 19.Рустамбек Фомин (16.Муҳаммадали Реимов, 46), 20.Дилшод Абдуллаев (13.Муҳаммадали Зоҳидов, 78), 23.Абдуфоғур Ҳайдаров (9.Амирбек Саидов, 78).