Декунинг айтишича, «Барселона»га ҳозир Эрлинг Ҳоланд ва Виктор Гокереш керак эмас.
«Аввал биз Ҳоланд керакми ёки йўқлигини тушунишимиз керак. Буни ҳозир билмаймиз. Айни пайтда бизга «тўққизлик» керак эмас. Бизда Роберт Левандовски бор. «Тўққизлик» трансферини режалаштирмаяпмиз. Бу биз учун устувор аҳамиятга эга эмас, чунки ушбу мавсумга этибор қаратишимиз керак.
Гокереш — яхши футболчи. У Португалияда голлар уради. Бошқалар каби биз ҳам буни биламиз, лекин ҳозир бу бизнинг асосий мақсадимиз эмас. Қачонки қарор қабул қилиш вақти келганида, клуб учун мен жавобгарман, вариантларни кўриб чиқамиз. Лекин, менимча, ҳозир бирон бир футболчи ҳақида гапиришнинг вақти эмас.
Ҳозир Робертдек ҳужумчини топиш жуда қийин. У билан бир хил даражадаги бир ёки икки ўйинчи бор. Балки Ҳоланд ёки бошқаси. Бундай даражадаги футболчилар жуда кам. Шу сабаб ҳужумчи топишга эътибор қаратмаймиз, чунки биринчи навбатда Роберт нималар кила олиши мумкинлигига эътибор қаратамиз.
Ишончим комилки, у бу ерда бахтли. У ғолиб ва агар мавсумни яхши ўтказсак, қолишни хоҳлайди деб ўйлайман. Биз Робертнинг бахтли бўлишини, голлар уришини ва яна камида бир мавсум қолишини истаймиз», — деди «Барселона» спорт директори.
36 ёшли Левандовскининг каталонияликлар билан шартномаси 2026 йилнинг июнигача мўлжалланган ва уни яна бир мавсумга узайтириш имконияти бор. Полшалик форвард Ла Лиганинг ушбу мавсумида 13 ўйинда 14 та гол урди.