14.11.2024 19:02
5645
Теглар
ЖЧ-2026 саралаши. Эрон КХДР билан ўйинда 10 киши қолиб, ғалабани сақлаб қолди

ЖЧ-2026 ҳал қилувчи саралаш босқич А гуруҳи 5-тури доирасидаги дастлабки ўйин якунланди.

Лаосда бўлиб ўтган баҳсда Шимолий Корея миллий жамоаси гуруҳ пешқадами Эронга қарши саф тортди. Учрашувнинг биринчи бўлимида Меҳди Торемийнинг учта ассистидан кейин Ғоедий ҳисобни очган бўлса, Моҳабий бўлим якунида дублга эришди – 3:0.

Иккинчи бўлим бошида тожикистонлик бош ҳакам Халилзодани майдондан четлатгач, форслар майдонда 10 киши бўлиб қолишди. Натижада, корейслар ҳужумкорликни оширгач, 56-дақиқада Торемий ўз дарвозага автогол муаллифига айланди, 59-дақиқада КХДР иккинчи голни урди – 2:3.

67-дақиқада Торемий пеналтидан фойдалана олмагач, корейслар сўнгги дақиқагача ҳисобни тенглаштириш илинжида ҳаракат қилишди, аммо Эрон ғалабани сақлаб қолди.

Шу тариқа, Эрон 13 очко билан гуруҳда пешқадамлик қилмоқда, КХДР 2 очко билан сўнгги ўринда қолди.

ЖЧ-2026 саралаши. 5-тур

А гуруҳи. 14 ноябр

КХДР – Эрон – 2:3

Голлар: Меҳди Торемий 56 автогол, Ю Сонг Ким 59 – Меҳди Ғоеди 29, Муҳаммад Моҳебий 41, 45.

Четлатиш: Шожа Халилзода, 51.

 

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар