«Реал» раҳбарияти мавсум охиригача сафдан чиққан Эдер Милитао ўрнини тўлдириш учун жамоанинг 38 ёшли собиқ марказий ҳимоячиси Серхио Рамосни ортга қайтариш ғоясига қарши чиқди. Бу ҳақда El Chiringuito хабар берди.
Манбага кўра, Рамос собиқ клубига ҳимоядаги жароҳатлар эпидемиясини енгишда ёрдам бериш учун ўз хизматларини таклиф қилиб, жамоага қайтишга тайёр эди. Бироқ мадридликлар президенти Флорентино Перес ва клуб директори Хосе Анхел Санчес афсонанинг таклифини рад этишди.
Рамос 2005 йилдан 2021 йилгача «Реал»да ўйнаган. Бу давр мобайнида у барча турнирларда 671 та учрашувда иштирок этиб, 101 та гол ва 40 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган. Испаниялик футболчи 2024 йил ёзидан буён — «Севиля» билан шартномаси тугагаганидан бери эркин агент ҳисобланади.