Футболда режа жуда муҳим. Бир муддат, ҳатто бир ой бир ўйинга тайёрланасиз, маълум картинада ўйинни самарали деб билиб, ижрода амалга ошишига умид қиласиз.
Яхши мураббий ўзи ишониб, тайёрланган режасидан осонликча воз кечмаслиги керак. Чунки шу асосда ҳаммасини ишлаб чиққан бўлади. Тўғрими?
Энди қаранг, Элдор Шомуродов жароҳат олиб майдонни тарк этди. Нима қилиш керак? Масалан, Абдуҳолиқов билан ўша режани то бу ишламаслигига амин бўлгунча давом этиш энг мантиқли.
Аммо Шомуродов ўрнига Машарипов тушади. Бу олдинги чизиқда барчаси ўзгаради, деганидир. Бироз мураккаб структура. Хўш, Катанец осонлик билан ўйинга қурган режасидан воз кечишга нима мажбур қилди?
Ҳа, унинг жамоасида у ишонганлар жуда кам. Сабабни аввалроқдан излаш керак. Катанец деярли бошқаларга имкон бермагани ўзини қийин аҳволга солиб қўймоқда. Ўз режаси панд еяпти. Чунки у Машариповга ишонади. Абдуҳолиқовга ишонмайди. Абдуҳолиқов ҳам ўзига ишонмайди шунинг учун. Шериклари ҳам Абдуҳолиқовга ишонишмайди шунинг учун. Эсиз.
Қани, нимадир бўлар. Омад.
Қаҳрамон Асланов.