Фати машғулотда жароҳат олиб, бир ойга сафдан чиқди
Ансу Фати жароҳати сабаб бир ойга сафдан чиқди.
«Барселона» ҳужумчиси чоршанба кунги машғулот пайтида ўнг сонининг орқа мушакларидан жароҳат олди.
Футболчи тахминан 4 ҳафтани ўтказиб юборади, дейилади клуб баёнотида.
Бу — 22 ёшли Фатининг ушбу мавсумдаги иккинчи жароҳати. Футболчи июл ойида ҳам оёғини жароҳатлаб, мавсум стартини ўтказиб юборганди.
Бу мавсумда Фати Ла Лигада 4 та ўйинда майдонга тушди ва гол урмади.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар