Родриго Бентанкур корейслар ҳақида қилган ҳазили учун дисквалификация қилиниши мумкин.
Июн ойида ижтимоий тармоқларда «Тоттенҳэм»нинг уругвайлик яримҳимоячиси акс этган видео тарқалганди, унда телебошловчи Бентанкурдан жамоадошининг формасини сўради. «Сон? Бу Соннининг амакиваччасининг футболкаси ҳам бўлиши мумкин. Уларнинг барчаси бир хил», — деб жавоб берганди Родриго.
Кейинчалик Бентанкур ижтимоий тармоқларда Сондан узр сўради.
Англия футбол ассоциацияси (ФА) Бентанкурни «номақбул хатти-ҳаракат» ва «этник ёки ирқий ҳақоратомуз сўзларни ишлатганлик»да айблади.
Daily Mail хабарига кўра, уругвайлик футболчи узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин. Бир нечта манбаларга кўра, гап 7 ўйинга четлатиш ҳақида кетмоқа, аммо бу ҳали тасдиқланмаган.