13.11.2024 23:17
2201
Теглар
«Рома» Раниери билан келишувга эришди. У бош мураббийга айланади – Фабрицио Романо

«Рома» клуби жамоанинг янги бош мураббийи масаласида Клаудио Раниери билан келишувга эришди.

Италиялик 73 ёшли мураббий куни кеча Лондонда «Рома» эгалари Дэн ва Райан Фридкинлар билан учрашгани ҳақида хабар берилганди. Инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, римликлар раҳбарияти Раниерини бош мураббий этиб тайинлаш борасида қарорга келган. У мавсум якунига қадар «Рома»ни бошқарадиган бўлди. Клаудио ва унинг вакиллари келишувни расмийлаштиришга улгурган.

Раниери ёзда «Каляри»ни тарк этгач, ҳозирча ишсиз эди. Элдор Шомуродов ўтган мавсум «Каляри»да ушбу мутахассис қўл остида тўп сурганди.

Эслатиб ўтамиз, Раниери дастлаб 2009-2011 йилларда, шунингдек 2019 йилда ҳам Рим жамоасини бошқарган эди. У 2024 ёзида «Каляри» билан хайрлашгач, нафақага чиқиши хабар қилинганди, якунда эса Клаудио 3-марта «Рома»да иш бошлаш арафасида турибди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар