Рафиня Ямалга 10 минг фунтлик iPhone совға қилди
Рафиня Ламин Ямалга олтин дизайнидаги iPhone совға қилди.
«Барселона» яримҳимоячиси Каталония клубидаги шеригига 10 минг фунт стерлинглик буюртма асосида ишлаб чиқарилган телефон берди.
Сабаб сифатида Ямалнинг 21 ёшгача бўлган энг яхши ёш футболчи совринини қўлга киритгани келтирилган.
Ямалнинг исм ва фамилияси, шунингдек, унинг рақами смартфоннинг орқа томонида ўйиб ёзилган.
«Бу уларнинг майдонда ҳам, унинг ташқарисида ҳам дўстлигидан далолат беради», — деб ёзади Thе Sun.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар