«Ливерпул» — АПЛ чемпиони бўлишга асосий фаворит (Opta)
Оpta маълумотларига кўра, «Ливерпул» — Премер-лиганинг асосий фаворити.
Мерсисайд клуби 11-турдан кейин 28 очко жамғарган ҳолда Англия чемпионати турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда ва 2-ўриндаги «Манчестер Сити»ни 5 очкога ортда қолдирмоқда.
Суперкомпютер Арне Слот жамоасининг лига чемпионлигини қўлга киритиш имкониятини 60,3 фоизга оширди.
Прогнозларга кўра, турнирда ғалаба қозониш имконияти бор-йўғи 4 та клубда мавжуд. Уларнинг чемпионлик эҳтимоли қуйидагича баҳоланди:
1. «Ливерпул» – 60,3%;
2. «Манчестер Сити» – 34,3%;
3. «Арсенал» – 5%;
4. «Челси» – 0,3%.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар