13.11.2024 13:41
3846
57 ёшли Миура фаолиятини якунламоқчи эмас. У 40-мавсумни ўтказишга тайёр

57 ёшли Кадзуйоши Миура фаолиятини якунламоқчи эмас. 

Дунёнинг энг ёши катта футболчиси Япониянинг 4-дивизиони вакили «Атлетико Сузука»да ижара асосида ўйнашда давом этади, деб хабар беради The Athletic. 

Япониялик футболчи аслида «Йокоҳама» клубига тегишли. 

Яримҳимоячи профессионал фаолиятидаги 40-мавсумини ўтказади. Миура Бразилия, Италия, Хорватия, Австралия ва Португалияда ҳам ўйнаган. У Япония миллий жамоаси сафида 89 та ўйин ўтказиб, 55 та гол урган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар