Роналду Quinas de Platina соврини ҳақида: «Бу якун эмас, бошланиши. Миллий жамоа шарафини ҳимоя қилишдан яхшироғи йўқ»
Криштиану Роналду Португалия футбол федерациясидан Quinas de Platina совринини қабул қилиб олгач, дастлабки таассуротлари билан ўртоқлашди.
«Бу совринни қўлга киритганимдан фахрланаман. Бу якун эмас, аксинча, бошланиши. Бунга эришиш учун кўп нарса қурбон қилинди, кўп ишладим. Қачонлардир миллий жамоада биринчи ўйинимни ўтказишни орзу қилардим, кейин эса 25, 50-ўйинлар, кейинчалик уч сонли рақамлар забт этилди. 150, 200-ўйинлар ҳақида ўйлай бошладим.
Кўплаб клубларда тўп суриб, қатор совринларга эга чиқдим. Аммо миллий жамоа шарафини ҳимоя қилишдан, ўз мамлакатим шаъни, маданиятим ва болаларим учун тўп суришдан-да яхшироғи йўқ», - дейди Роналду.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар