«Реал» январда Эрмосони таклиф этиши мумкин. «Атлетико» собиқ ҳимоячиси Ла Лигага қайтмоқчи
«Реал» клуби раҳбарияти ҳимоядаги йўқотишлар сабабли қишки трансфер ойнасида жамоанинг ҳимоя чизиғини кучайтирмоқчи.
Marca хабарига кўра, Мадрид клуби январ ойида Марио Эрмосони ўз сафига қўшиб олишни режалаштирган. Ҳозирда «Рома» шарафини ҳимоя қилаётган «Атлетико» собиқ футболчиси Ла Лигага қайтишга тайёр.
Жамоа мураббийлар штаби Эрмосонинг бир неча чизиқда ўйнай олиши ва ЕЧЛда тажрибага эга эканини инобатга олиб, Мадридга таклиф этишни режалаштирган.
Маълумот учун, Эрмосо «Реал» тарбияланувчиси саналади. У «Реал Мадрид С» ва «Кастилья»да тўп суриб, 2017 йилда жамоани тарк этган. Ўтган йиллар давомида у «Атлетико»да 5 мавсум тўп суриб, ёзда эркин агент сифатида «Рома»га ўтганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар