12.11.2024 16:06
3059
Раул Асенсио «Реал»даги дебютидан сўнг бир суткада 150 минг янги обуначига эга бўлди

Раул Асенсио «Реал»да дебют қилгач, унинг инстаграмдаги обуначилари 383 мингга етди. 

«Қаймоқранглилар» тарбияланувчи асосий жамоа сафида Ла Лиганинг 13-тури доирасидаги «Осасуна»га (4:0) қарши ўйинда майдонга тушди. Биринчи бўлим давомида «Реал»нинг уч нафар футболчиси жароҳат олди. Асенсио эса хочсимон пайлари узилган ҳимоячи Эдер Милитао ўрнини эгаллади. 

21 ёшли футболчи «Реал»да дебют қилгач, 24 соатдан камроқ вақт ичида унга 150 минг янги обуначи қўшилди. 

«Бугун La Fabrica («Реал» академияси) орқали келган бир боланинг орзуси ушалди: «Бернабеу»да дебют қилиш вa ғалаба қозониш. Бу йўлда менга ёрдам берган барчага, айниқса, оилам ва дўстларимга раҳмат! Олға, Мадрид. Тезроқ тузалиб кет, қадрли Милитао», — деб ёзди Асенсио.

Жуд Беллингҳэм Асенсионинг «Осасуна»га қарши ўйинини алоҳила таъкидлади. Англиялик футболчининг мавсумдаги илк голига айнан дебютант ҳимоячи ассистентлик қилди. 

«Табриклайман, оғайни. Ишлашни давом эттир! Сенинг ассистингни умрим охиригача юрагимда сақлайман», — деб ёзди Беллингҳэм. 

Асенсионинг муваффақиятли дебютига у билан ҳимояда ўйнаган Антонио Рюдигер ҳам муносабат билдирди. 

«Шерик», — деб ёзди Рудигер мушт ва кулгич смайликлари билан. 

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар