12.11.2024 09:18
1320
Теглар
Мишел — Ла Лиганинг ўтган мавсумдаги энг яхши мураббийи, Иско — мухлисларга талқинига кўра энг яхши футболчи

Артём Довбик Ла Лиганинг ўтган мавсумдаги энг яхши тўпурарига аталган совринни олди.

Аввалги мавсумда «Жирона»да тўп тепган Украина миллий жамоаси ҳужумчиси Испаниянинг Маrca нашридан Пичичи совринини қабул қилиб олди. 

2023/24 йилги мавсумда Довбик Ла Лигада 24 та гол урди ва чемпионат тўпурари бўлди. Ҳозир у «Рома»да ўйнайди.

Ла Лиганинг энг яхши мураббийига аталган соврин эса «Жирона»ни ЕЧЛга олиб чиққан Мишелга топширилди. 

Мухлислар талқинига кўра энг яхши футболчи деб «Бетис» яримҳимоячиси Иско топилди. 

Эслатиб ўтамиз, Ла Лигада мавсумнинг энг яхши футболчисига топшириладиган Ди Стефано совринини «Реал» ҳавбеки Жуд Беллингҳэм қўлга киритганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар