«Лечче»га «Милан»нинг собиқ устози Жампаоло бош мураббий этиб тайинланди
«Лечче» жамоага Марко Жампаоло бош мураббий этиб тайинланганини эълон қилди.
Италиялик 57 ёшли мутахассис билан 2025 йил 30 июнигача мўлжалланган шартнома имзоланди. Агар мураббий жамоани А Серияда олиб қолса, битим автоматик равишда узайтирилади.
12-турдан кейин «Лечче» турнир жадвалида 18-ўринни эгаллаб, қуйи лигага тушиб кетиш зонасида бормоқда. Шанба куни собиқ мураббий Лука Готти клубдан бўшатилганди.
Жампаолонинг сўнгги иш жойи 2022 йилда «Сампдория» бўлган. У шунингдек, «Торино», «Милан», «Эмполи», «Кремонезе» ва «Каляри» клубларини бошқарган.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар