Хорхе Сампаоли — «Ренн» бош мураббийи
«Ренн» Хорхе Сампаоли бош мураббий этиб тайинланганини элон қилди.
Аргентиналик 64 ёшли мутахассис француз клуби билан 2026 йилгача шартнома имзолади.
Сампаолининг сўнгги иш жойи «Фламенго» бўлиб, Бразилия жамоасини 2023 йилда тарк этганди. Шунингдек, у «Севиля», «Марсел», «Сантос» клублари ҳамда Аргентина ва Чили миллий жамоаларини бошқарган.
Ўтган ҳафтада «Ренн» собиқ устози Жюлен Стефанни истеъфога чиқарганди. Клуб Лига 1да 11-турдан сўнг 13-ўринда бормоқда.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар