12.11.2024 09:29
1258
Дембеле ва Фофана жароҳат сабаб Франциянинг бўлажак ўйинларини ўтказиб юборишади

Усмон Дембеле ва Уэсли Фофана жароҳат сабаб ноябр ойида Франция миллий жамоасида ўйнашмайди.

Фофана тиззасидаги муаммолар туфайли миллий жамоанинг навбатдаги йиғинини ўтказиб юбориши маълум қилинди. «Челси» ҳимоячиси ўрнига «Интер»дан Бенжамин Павар чақирилди.

Лига 1да «Анже»га қарши ўйинида (4:2) ўнг сонидан олган жароҳат олган Усмон Дембеле ҳам йиғинни ўтказиб юборади. 

«ПСЖ»нинг хабар беришича, вингер жиддий жароҳатдан қочишга муваффақ бўлган, у бир неча кун давомида тикланиш жараёнларидан ўтади. Усмоннинг ўрнига Франция миллий жамоасига «Бавария»дан Кингсли Коман чақирилди.

ФИФА кунларида Франция Миллатлар Лигасида Исроил ва Италия билан ўйнайди. Баҳслар 14 ва 17 ноябр кунлари бўлиб ўтади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар