10.11.2024 09:48
1000
Жардим — «Ал Айн» бош мураббийи

ОЧЛнинг амалдаги чемпиони «Ал Айн» янги бош мураббийини эълон қилди. 

Элит ОЧЛда «Ан Наср»дан учралган 1:5 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг истеъфога чиқарилган Эрнан Креспо ўрнини португалиялик мутахассис Леонарду Жардим эгаллади. 

50 ёшли мураббий фаолияти давомида «Спортинг», «Брага», «Олимпиакос», «Монако», «Ал Ҳилол», «Шабоб Ал Аҳли» каби клубларни бошқарган. Сўнгги жамоаси Қатарнинг «Ар Райян»и эди.

Эслатиб ўтамиз, БАА клуби ўз чемпионатида 14 жамоа орасида 8-ўринни, Элит ОЧЛда эса 12 жамоа ичида сўнгги поғонанини эгаллаб турибди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар