МЛСда серияли плей-офф баҳсларида 1/8 финал босқичи якунланди.
Жамоалар ўзаро 3 тадан ўйинда ғолибни аниқлайдиган босқичда «Интер Майами» кутилмаганда «Атланта»га имкониятни бой бериб, мусобақа билан хайрлашди. Дастлабки баҳсни ўз фойдасига ҳал қилган Месси жамоадошлари кейинги икки ўйинда мағлубиятга учрашди.
Эътиборлиси, Майами клуби лига босқичидан 1-ўринни эгаллаб плей-оффга чиққанди, «Атланта» эса 9-поғонадан жой олиб аранг илиниб қолганди.
МЛС. 1/8 финал
Интер Майами — Атланта 2:3
10 ноябр, «Chase Stadium»
Голлар: Рохас (17), Месси (65) — Тиаре (19, 21), Слиш (76).
Интер Майами – Кэллендер, Алба, Мартинес, Авилес (Бускетс, 78), Вейгандт, Кремаски (Кампана, 60), Редондо, Рохас (Тэйлор, 83), Гомес, Суарес, Месси.
Атланта Юнайтед – Гюзан, Абрам, Уилямс (Шанде Силва, 78), Эрнандес, Амадор, Муюмба (Грегерсен, 59), Маккарти (Торрес, 60), Слиш, Лобжанидзе, Миранчук (Кобб, 90+1), Тиаре (Риос, 78).
Огоҳлантиришлар: Редондо (35), Бускетс (80), Амадор (88).
Аввалги ўйинлар: 2:1, 1:2.