Эдер Милитао мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайди.
«Реал» клуби хабарига кўра, «Осасуна» (4:0) билан ўйинда жароҳат олган ҳимоячининг олдинги хочсимон боғлами тўлиқ ёрилган, ўнг тиззасининг иккала менисклари шикастланган. Бразилиялик футболчи яқин кунларда операция қилинади.
Маrca'нинг таъкидлашича, Эдер бу мавсумда ўйнай олмайди ва 9 ойдан кейин қайтиши мумкин.
Ҳимоячи сўнгги йилларда иккинчи бор хочсимон пайлар узилиши билан боғлиқ муаммога дуч келди. У 2023 йил август ойида жароҳат олганидан кейин 232 кунни ўтказиб юборганди.
Шунингдек, Памплона клубига қарши ўйинда мадридликларнинг яна икки футболчиси мушаклар оғриғи сабаб сафдан чиқди. Ҳужумчи Родриго бир ой, ҳимоячи Лукас Васкес эса 3 ҳафта мобайнида «Реал»га ёрдам беа олишмайди.