10.11.2024 12:54
7206
Теглар
Манба: «Рома» «Болоня»га қарши ўйиндан сўнг 99% эҳтимол билан Юрични истеъфога чиқаради

Иван Юрич тез орада ишдан бўшатилади.

La Gazzetta dello Sport нашрининг ёзишича, 10 ноябрдаги «Болоня»га қарши баҳс «Рома» бош мураббийи учун ҳозирги лавозимидаги охирги ўйин бўлиши эҳтимоли — 99%.

Манбага кўра, Даниэле Де Росси истефога чиқарилгандан сўнг сентябр ойида тайинланган хорватиялик мутахассис нафақат натижаларда сезиларли яхшиланишга эриша олмади, балки унинг айрим футболчилар билан муносабатлари тезда ёмонлашган.

Юрич натижалар бўйича «Рома»нинг сўнгги 20 йилдаги энг ёмон мураббийи экани айтилмоқда. Унинг қўл остида жамоа 11 ўйин ўтказиб, 4 ғалаба, 4 мағлубият ва 3 дуранг қайд этди. 

Яқин орада Рим клуби хўжайинлари — Фридкинлар Римга учиб келишади. Шундан сўнг Юрични истеъфога чиқариш ҳақидаги қарор расмийлаштирилади. Раҳбарият Роберто Манчинини таклиф қилмоқчи, Элдор Шомуродов билан «Каляри»да ишлаган Клаудио Раниери эса муқобил вариантлардан бири ҳисобланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар