10.11.2024 17:51
865
Теглар
Иброҳимхалил Йўлдошев «Қайрат» билан Қозоғистон чемпионлигини қўлга киритди

«Қайрат» Қозоғистон чемпиони бўлди.

Олмаота клуби сўнгги турда «Атирау»ни мағлуб этди (1:0) ва мамлакат чемпионига айланди. 

«Қайрат» 24 турда 47 очко жамғариб, «Астана»ни бир очкога ортда қолдирди. 

«Қайрат» 4-бор Қозоғистоннинг тенгсиз клубига айланди. Жамоа бунгача 1992, 2004 ва 2020 йилларда ҳам лигада ғолиб чиққан.

Маълумот учун, ўзбекистонлик ҳимоячи Иброҳимхалил Йўлдошев чемпион жамоа сафида ҳал қилувчи баҳсда ҳам майдогга тушди. Умуман эса 23 ёшли футболчи мавсумда 17 ўйин ўтказиб, 1 та гол урди.

 

Ўзбекистонлик футболчилар Шаҳбоз Умаров ва Жасур Яхшибоев ўйнайдиган амалдаги чемпион — «Ордабаси» 4-ўринни эгаллади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар