Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»нинг формаси яхшиланишига умид қилмоқда.
«Биз яна ғалаба қозонишга ҳаракат қилишимиз керак. Кетма-кет тўртта мағлубият. Зудлик билан вазиятни ўзгартиришимиз керак. Жадвал қийинлашяпти, аммо етишмаётган ўйинчилар қайтишади.
Балки, биз 7 мавсумда 6 марта Премер-лигада ғолиб чиққанимиздан сўнг бошқа жамоа ҳам ғолибликка лойиқдир. Одамлар шуни хоҳлайди, лекин биз ҳали тугатмадик. Ҳали кўп ғалаба қозонамиз.
Клопп қўл остида «Ливерпул» Чемпионлар Лигаси ва Премер-лигада ғолиб чиқди, кейин Виржил ван Дейк жароҳат олди ва жамоа Европа Лигасига равона бўлди.
Ўйинларда мағлуб бўлиш — нормал ҳолат. Қийинчиликларни яхши кўраман. Орқага қайтмайман. Ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ муваффақиятга эришмоқчиман.
Жароҳатланган ўйинчилар тузалса, биз яна яхши формада бўлишимизга ишончим комил», — дея испаниялик мутахассиснинг сўзларини келтиради BBC.