Беллингҳэм: «Вини билан фахрланаман. У — «Реал» етакчиси. Бугунгидек ўйнаса, уни тўхтатиб бўлмайди»
Жуд Беллингҳэм Винисиус Жуниорнинг ўзини тутиши ҳақида гапирди.
«Охирги ҳафталар ҳамма учун, шу жумладан, Винисиус учун ҳам қийин кечди. Мен у билан майдонда ҳам, майдон ташқарисида ҳам яхши муносабатдаман. У билан фахрланаман. Винининг майдонда ўзини тутиши, унинг ҳаракатларидан илҳомланамиз. У — бизнинг етакчимиз.
Вини бугунгидек ўйнаса, уни тўхтатиб бўлмайди», — деди «Реал» яримҳимоячиси «Осасуна» (4:0) дарвозасига 3 та гол урган жамоадоши ҳақида.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар