Англия чемпионатининг 11-туридан ўрин олган марказий ўйинда «Челси» ўз майдонида «Арсенал» билан баҳс юритиб, дуранг қайд этди.
60-дақиқада меҳмонлардан Мартинелли ҳисобни очган бўлса, 70-дақиқада мезбонлар Нетунинг суперголи билан мувозанатни тиклашди.
Дурангдан сўнг ҳар икки жамоа ҳисобидаги очколар 19 тага етди ва тўплар нисбатига кўра «кўклар» 3-ўринга, «тўпчилар» 4-поғонага кўтарилди.
АПЛ. 11-тур
Челси — Арсенал 1:1
10 ноябр, «Стэмфорд Бриж»
Голлар: Нету (70) — Мартинелли (60).
Челси – Санчес, Кукуреля, Колуилл, Фофана, Гюсто (Жеймс, 82), Лавия (Фернандес, 68), Кайседо, Палмер, Нету, Мадуэке (Мудрик, 68), Жексон (Нкунку, 88).
Арсенал – Райя, Тимбер, Габриэл, Салиба, Уайт, Райс (Мерино, 71), Парти, Эдегор, Ҳавертц, Мартинелли (Троссар, 71), Сака (Жезус, 81).
Огоҳлантиришлар: Колуилл (21), Нету (33), Уайт (39), Мадуэке (45+1), Ҳавертц (56), Кукуреля (80).