Франция миллий жамоаси аъзолари Дешам ўрнига Зидан келишини истамоқда – манба
Франция миллий жамоасининг бир қатор футболчилари жамоа устози Дидье Дешамдан чарчаган.
GFFN журналисти Ромен Молиннинг ёзишича, Дешам французларни 12 йилдан буён бошқараётган ва 2018 йилда ЖЧ чемпионлиги сари етаклаган бўлса-да, футболчилар унинг иш услубидан чарчаган. Аксарият ўйинчилар жамоани Зинеддин Зидан бошқаришини истамоқда.
Шунга қарамай, Франция футбол федерацияси Зиданни Дешам ўрнига асосий номзод сифатида кўраётган бўлса-да, кейинги катта турнирларга қадар Дешамни истеъфога чиқармоқчи эмас.
Аввалроқ, Дешамнинг миллий жамоа етакчиси Килиан Мбаппени таркибга чақирмагани аксарият ўйинчиларни ҳайрон қолдиргани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар