Педри «Барселона» футболчилари учун жарималар тизими ҳақида гапирди.
Педри бир неча йил олдин сафардан қайтганидан сўнг эрталабги тикланиш машғулотларга кеч қолганини ва Хави қўллаган жарималарни ҳам ёдга олди.
«Нега будилник чалинмаганини билмайман, 10 га яқин жавобсиз қўнғироқлар бор эди. 30 сонияда кийиндим, шошилдим. Жамоадагилар ўзимга келишимни кутишарди. Помидор каби қизил рангда юрдим.
Ўйин кунги жарималар ҳар доим анча юқори бўлади. Масалан, жамоа меҳмонхонага келаётганда йиғилишга кечиксангиз.
Жарималарни дақиқаси билан ҳисоблайдиган мураббийлар бор, масалан, беш дақиқага – 5000 евро. Хавида шундай эди ва кеч қолиш яна такрорланса, жарима миқдори икки баравар ошириларди.
Агар бу 4-5 марта содир бўлса, жуда ёмон», — деди «Барса» яримҳимоячиси.
Педри, шунингдек, Фликда ҳеч қандай пул жаримаси йўқлигини, лекин кечикканлар майдонга туширилмаслигини айтди.