«Ноттингҳем Форест» клуби аъзолари Англия Премьер-лигасида октябр ойининг энг яхшилари бўлишди.
Португалиялик мураббий Нуну Эшпириту-Санту «Ноттингҳем Форест» бошқарувида 3 ўйинда 2 ғалаба ва битта ғалабага эришди ва ойнинг энг яхши мураббийи деб топилди. Ундан ташқари, Пеп Гвардиола («Манчестер Сити»), Арне Слот («Ливерпул») ва Фабиан Хюрцелер («Брайтон») ҳам соврин учун даъвогарлик қилганди.
«Ноттингҳем» ҳужумчиси Крис Вуд эса октябр ойининг энг яхши ўйинчиси деб топилди. У 3 ўйинда 4та голга муаллифлик қилди.
Вуддан ташқари, Факундо Буонанотте («Лестер»), Йошко Гвардиол («Манчестер Сити»), Бриан Мбемо («Брентфорд»), Коул Палмер («Челси»), Букайо Сака («Арсенал»), Матц Зельс («Ноттингем Форест») ва Дэнни Уэлбек («Брайтон») ҳам совринга номзодлар сафидан жой олганди.