«Челси» бош мураббийи Энцо Мареска ЕКЛ 3-туридан ўрин олган «Ноа»га (8:0) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Ҳаммаси унчалик оддий бўлмади, чунки барча биздан ғалаба қозонишимизни кутганди, бироқ биз масалага профессионал ва жиддий ёндашишимиз керак эди. Бугун муҳими — футболчилар жиддийлик ва профессионаллик кўрсатишди.
Ўйиндан ўйинга таркибни ўзгартираётганимиздан жуда хурсандман. Бизда яхши ўйинчилар бор ва улар ўйин вақти олишларини истаймиз. Улардан баъзилари Конференциялар Лигасида, айримлари Премер-лигада ўйнайди. Лекин уларнинг ҳар бири ҳар бир баҳсда майдонга тушишни хоҳлайди.
Тўғри йўналишда кетяпмиз, энг муҳими — худди шу руҳда давом этиш. Танаффусгача яна битта ўйинимиз бор, шундан сўнг баъзи футболчилар дам олишлари мумкин.
Мен барча ҳужумкор ўйинчиларни майдонга туширмоқчиман, аммо ҳимояда мувозанат керак», — дейди италиялик мутахассис TNT Sports эфирида.