Ҳаким Зиёш Амстердамдаги мухлислар тўқнашуви ҳақида: «Олдинда аёллар ва болалар бўлмаса, улар қочишади. Фаластинга озодлик!»
«Аякс» собиқ ҳужумчиси Ҳаким Зиёш Амстердамда Исроилнинг «Маккаби» клуби мухлисларига ҳужум қилингани ҳақидаги хабарлар бўйича фикрини билдирди.
Европа лигаси доирасида «Аякс» - «Маккаби» (5:0) учрашувидан кейин Тел Авивдан келган исроиллик мухлислар ва амстердамлик ишқибозлар ўртасида низо келиб чиққани хабар қилинган эди.
«Олдинда аёллар ва болалар бўлмаса, улар мана шундай қочишади. Такрорлайман – Фаластинга озодлик!», - дея ёзади «Галатасарой» клубининг яримҳимоячиси.
Маълумот учун, Ҳаким Нидерландияда туғилиб, Амстердам жамоасидаги фаолияти орқали танилган. У Марокаш миллий жамоаси аъзоси саналади.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар