«Спортинг» Гокерешнинг 63 миллион фунтга сотишга тайёр. Унга АПЛ ва А Серия грандлари қизиқмоқда
«Спортинг» клуби жамоа форварди Виктор Гокерешни ёзда шартномасида ёзилган товон пулидан арзонроққа сотишга тайёр.
Шведциялик 26 ёшли ҳужумчи жорий мавсумда 17 ўйинда 23та голга муаллифлик қилди. Унинг амалдаги келишуви 2028 йилга қадар имзоланган.
The Telegraph хабарига кўра, Викторнинг шартномадаги товон пули 83 млн фунт стерлингни ташкил этса-да, португал клуби ёзда уни 63 млн фунтга сотишга тайёр.
Аввалроқ, унга «Манчестер Сити», «Арсенал», «Ливерпул», «Челси», «Ювентус» ва «Милан» қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар