07.11.2024 10:21
1709
Теглар
Энрике: «30 йилдан бери футболдаман, аммо бу омадсизликни тушунтириш қийин. Мутлақо адолатсиз натижа»

Луис Энрикенинг фикрича, «Атлетико» билан ўйинда «ПСЖ»нинг омади келмади. 

Париж клуби Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг 4-туридан ўрин олган уй учрашувида мағлуб бўлди (1:2). «Атлетико»нинг ғалаба тўпини 2-таймга қўшиб берилган 3-дақиқада Анхел Корреа киритди.

«Менда шунчаки сўзлар йўқ. Ўйлашимча, ўз уйимизда ўтказган 3 та ўйинда ҳам («Жирона», ПСВ ва «Атлетико»га қарши) рақибларимиздан анча кучли эдик, аммо бу сафар омадимиз келмади.

Эртага турамиз ва давом этамиз. 4 та ўйин қолди. Бизда ҳали ўйинлар бор экан, охиригача курашамиз. Лекин тушунтириш қийин.

Мен 30 йилдан ортиқ футболдаман, лекин буни тушунтириб бера олмайман. Бу — шунчаки омадсизлик. Биз рақибдан анча кучли эдик. Натижа мутлақо адолатсиз», — деди парижликлар устози Cанал+ эфирида.

«ПСЖ» 4-турдан сўнг 4 очко билан 36 жамоа ичида 25-ўринни эгаллаб турибди. Плей-оффга чиқиш учун энг камида 24-поғонадан жой олиш керак.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар