ПФЛ одатга кўра, ҳар ой Суперлиганинг энг яхши мураббий, футболчиси ҳамда энг чиройли гол муаллифини аниқлаб келмоқда.
Ортда қолган октябр ойида Суперлигада 3 та тур, қолдирилган икки учрашув ва кубок финали бўлиб ўтди. Ушбу учрашувлар давомида бир қатор футболчи ва мураббийлар ўзларини кўрсатишди.
Суперлига. Октябрь ойининг энг яхши футболчиси учун номзодлар
Абдуғафур Ҳайдаров (Сурхон) — 3 ўйин, 5 гол
Луис Качорри (Бунёдкор) — 3 ўйин, 2 гол
Муҳаммадали Ғиёсов (Қизилқум) — 3 ўйин, 2 гол, 1 ассист
Акмал Мозговой (Насаф) — 3 ўйин, 1 гол
Анваржон Ғофуров (Нефтчи) — 3 ўйин, 3 гол.
Суперлига. Октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга номзодлар:
Февзи Давлетов (Сурхон) — 3 ўйин, 2 ғалаба, 1 дуранг, тўплар фарқи 7:4
Александр Хомяков (Андижон) — 4 ўйин, 2 ғалаба, 1 дуранг, 1 мағлубият, тўплар фарқи 5:5
Рўзиқул Бердиев (Насаф) — 3 ўйин, 2 ғалаба, 1 дуранг, тўплар фарқи 4:2
Виталий Левченко (Нефтчи) — 3 ўйин, 2 ғалаба, 1 дуранг, тўплар фарқи 6:4
Сергей Лушан (Навбаҳор) — 5 ўйин, 3 ғалаба, 1 дуранг, 1 мағлубият, 8:6.