ОЧЛ-2. 6та гол урилган ўйинда «Шабоб Ал-Аҳли» 90+1-дақиқадаги гол эвазига «Ал-Кувайт» билан дуранг ўйнади
Осиё Чемпионлар лигаси-2 4-тури доирасида «Насаф» жой олган D гуруҳида иккинчи учрашув якунланди.
«Ал-Кувайт» жамоаси ўз майдонида «Шабоб Ал-Аҳли»ни қабул қилиб, 3:3 ҳисобида дуранг қайд этди. Мезбонлар ғалабага яқин эди, аммо 90+1-дақиқада меҳмонлар вакили Лука Миливоевич БАА клубини мағлубиятдан қутқариб қолди.
Шу тариқа, 4-турдан кейин «Ал-Ҳусейн» 9 очко билан 1-ўринда бораётган бўлса, «Шабоб Ал-Аҳли» 7 очко билан 2-ўринда, «Насаф» 4 очко билан 3-ўрин, «Ал-Кувайт» 2 очко билан сўнгги ўриндан жой олган.
ОЧЛ-2. D гуруҳи. 4-тур
Ал-Кувайт – Шабоб Ал-Аҳли – 3:3
Голлар: Арсен Золя 38, Мархун 42, Абдул-Фаттоҳ 71 – Картабя 34, Гильермо 68, Миливоевич 90+1.
27 ноябр. «Насаф» - «Ал-Кувайт»
4 декабр. «Шабоб Ал-Аҳли» - «Насаф»
Гуруҳдаги вазият:
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар