Йоро жароҳатидан тикланиб, «МЮ» машғулотларига қайтди
«Манчестер Юнайтед»нинг ёзги трансфер ойнасидаги энг қиммат хариди бўлган Лени Йоро жароҳатидан тикланиб сафга қайтди.
Франциялик 18 ёшли ҳимоячи бугундан бошлаб жамоанинг машғулотларига қўшилган. У август ойида жароҳат олиб, янги жамоасида ҳали расмий ўйинда тўп сургани йўқ.
Йоро «Манчестер Юнайтед»га «Лилл»дан 62+8 млн евро эвазига трансфер қилинганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар