06.11.2024 12:24
1915
Теглар
Гвардиола 1:4дан сўнг: «Эмоционал томондан барқарор эмасмиз. Лекин таслим бўлишни хоҳламайман»

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола ЕЧЛ 4-туридан ўрин олган «Спортинг» (1:4) билан ўйиндан кейин ўз фикрларини билдирди. 

«Ҳимоядаги ўзгаришлар хато бўлдими? Балки. Билмадим. Тақвимда кўплаб ўйинлар мавжуд бўлганда, ҳар доим бир хил тўртлик билан ўйнаш мумкин эмас. Биз бу муаммога дуч келдик. 

Ҳозир натижалар нуқтайи назаридан қийин пайт, лекин таслим бўлишни хоҳламайман. Курашаман, мураббий сифатида менга бу қийинчилик ёқади. 

Бу футбол. Баъзан сиз йўқотишингиз мумкин. Рақиб ўзида бўлган бир неча имкониятлардан фойдаланиб бизни жазолади. Биз эса вазиятларимизни бой бердик. 

Биринчи бўлим ўйин натижасини ҳал қилишимиз учун етарли бўлиши мумкин эди. Иккинчи бўлим бошида дарҳол 2 та гол ўтказиб юбордик ва ҳисоб 1:3 бўлди.

Эмоционал жиҳатдан барқарор эмасдик. Бу — ЕЧЛда муҳим жиҳат. 3 ва 4-голларни ўтказиб юбормаслигимиз керак эди», — дея испаниялик мутахассиснинг сўзларини келтиради BBC.

Маълумот учун, АПЛ чемпиони барча турнирлар доирасида қаторасига 3 ўйинда ютқазди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар