Элит ОФК Чемпионлар Лигасида 4-тур давом эттирилди.
Ғарь минтақасида «Ан Наср» ўз уйида амалдаги чемпион «Ал Айн»ни йирик ҳисобда енгди. 3 ўйиндан бери тўп кирита олмаётган Роналду фаолиятидаги 908-голини урди.
Эътиборлиси, ўтган мавсумда БАА клуби «Ан Наср»ни мусобақадан чиқариб юборганди.
Саудия клуби очколарини 10 тага етказиб, 3-ўринга қайтди. 1 очкоси бор «Ал Айн» кутилмаганда сўнгги — 12-поғонада бормоқда.
Элит ОЧЛ. 4-тур
Ан Наср — Ал Айн 5:1
5 ноябр, «King Saud University Stadium»
Голлар: Талиска (5, 90+4), Роналду (31), Кардозу (37, автогол), Уэсли (81) — Бенто (56, автогол).
Ан Наср – Бенто, Бушал (Ан Нажи, 79), Лапорт, Симакан, Ал Ғаннам, Брозович (Ал Ҳайбари, 60), Отавио (Али, 86), Талиска, Мане (Уэсли, 79), Анжело Габриэл, Роналду (Ғариб, 79).
Ал Айн – Эйса, Отонне, Кардозу, Саломони (Эрик, 68), Муҳаммад (Траоре, 46), Ҳошими (Комари, 90+1), Пак Ён У, Раҳими, Паласиос, Ромеро, Лаба.
Огоҳлантиришлар: Ромеро (29), Траоре (67).