05.11.2024 11:14
3070
Теглар
Слот Салоҳда ёши сабаб пасайиш бўлиш эҳтимоли ҳақида: «Роналду неча ёшда? Месси-чи?»

Арне Слот Муҳаммад Салоҳда яқин орада пасайиш бўлади, деб ўйламайди.

«Ливерпул» бош мураббийи 32 ёшли вингер аввалги даражасини сақлаб қолиши борасида гапирди. 

«Айни пайтда у пасаяди, деб ўйлашга асос йўқ. Унинг статистикаси ва ўйинига назар ташлайдиган бўлсак, буни аниқ айтишнинг иложи йўқ.

Криштиану Роналду (39 ёш) ҳозир неча ёшда? Месси (37 ёш) ҳали ҳам ақл бовар қилмайдиган даражада. Менга ўхшаган футболчилар ҳам борки, улар 33 ёшида унчалик яхши бўлмаган, лекин мен 26 ёшимда ҳам жуда зўр бўлганман дея олмайман. Келажакда нима бўлишини билмайман. Шуни биламанки, Мо жуда яхши формада», — дея Слотнинг сўзларини келтиради The Guardian.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар