05.11.2024 13:43
1488
Теглар
Раул — Арманистон бош мураббийлигига номзод

Арманистон футбол федерацияси вице-президенти миллий жамоага янги мураббий изланаётгани ҳақида гапирди.

«Музокаралар қийин кечмоқда, чунки федерацияда ОАВда эълон қилинган молиявий ресурслар деярли йўқ. Биз Мишел Тер-Закариан («Монпеле» собиқ устози) билан учрашдик, аммо унинг талаблари катта.

Икки вариантни кўриб чиқяпмиз: кейинги икки ўйиндан янги мураббий бошқариши ёки кейинги йилдан. Номзодлар кўп, жумладан — Раул («Реал Кастиля»). «Ноа»дан Руй Мота билан музокаралар олиб борилгани ҳақидаги маълумотлар эса ҳақиқатга тўғри келмайди», — деди Армен Никогосян.

Арманистоннинг собиқ бош мураббийи Александр Петраков октябр ойи ўрталарида ишдан бўшатилганди. Жамоа 4-турдан кейин жамоа Миллатлар Лигасида ўз гуруҳида 2-ўринни эгаллаб турибди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар