05.11.2024 17:20
4758
Теглар
Про лига. «Бухоро» Суперлигага қайтди, «Орол» «Шўртан»ни мағлуб этиб плей-оффда ўйнаш имкониятини сақлаб қолди

Про лигада 26-турнинг икки учрашуви якунига етиб, «Машъал»дан кейин «Бухоро» ҳам Суперлигага қайтди.

Муборакда ўтган баҳсда «Бухоро» мезбон «Машъал»ни мағлуб этди ва турнир якунига 2та тур қолганда 49 очко билан Суперлигага чиқиш масаласини муддатдан аввал ҳал қилди. Улуғбек Бақоев жамоаси қатор очко йўқотишларга қарамай, пешқадам билан орадаги фарқни 3 очкога етказди. Шу тариқа, бухороликлар бир йиллик танаффусдан кейин яна Суперлигага қайтишди.

Турнир жадвалида 4-ўринни эгаллаб турган «Шўртан» эса Нукусда «Орол»га мағлуб бўлди ва Қорақалпоғистон клуби Ғузор жамоаси билан орадаги фарқни 2 очкога етказди ва бу билан Суперлига плей-офф ўтиш ўйинида иштирок этиш имкониятини сақлаб қолди. Қолган икки турда «Қўқон-1912», «Шўртан» ва «Орол» Суперлигага ўтиш ўйинида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритиш учун курашади. 

Маълумот учун, Про лигадан дастлабки икки жамоа Суперлигага йўлланма олса, 3-4-ўринни эгаллаган клублар ўз майдонида Суперлигада 12-13-ўринни эгаллаган жамоаларга қарши ўтиш ўйинида қатнашади. Ғолиб жамоалар Суперлигада қатнашса, мағлуб бўлган икки жамоа нейтрал майдонда яна битта плей-оффда ўзаро ўйнайди ва ғалаба қозонган клуб Суперлига-2025 йўлланмасига эга чиқади.

Про лига. 25-тур
Машъал – Бухоро – 0:1

Гол: Колакович 41.

Орол – Шўртан – 2:1
Голлар: Саламат Қутибоев 55, Қалмағанбетов 71 – Садуллаев 32.
Четлатиш – Маматхонов 51 (Ш).

6 ноябр
Дўстлик – Хоразм

Қўқон-1912 – Олимпик МобиУз.
 
Турнир жадвали: 

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар