05.11.2024 16:23
1711
Теглар
«Локомотив» Александр Крестининни истеъфога чиқарди. Самвел Бабаян жамоа бош мураббийига айланиши кутилмоқда

Суперлига 23-тури доирасидаги «Локомотив» - «Насаф» (0:1) ўйинидан кейин чемпионатда навбатдаги истеъфо юз берди. 

«Темирйўлчилар» раҳбарияти клуб «Насаф»га мағлубиятга учраганидан кейин сўнг жамоа бош мураббийи Александр Крестинин билан амалдаги келишувни бекор қилди. Бу ҳақда ПФЛ хабар бермоқда. 

Россиялик мураббий июн ойи бошида жамоада иш бошлаган ва Тошкент клубидаги фаолияти 5 ой ҳам давом этди.

Tribuna.uz манбасига кўра, «Локомотив» бош мураббийи этиб Самвел Бабаян иш бошлаши кутилмоқда. У аллақачон жамоа билан машғулот ўтказишга ҳам улгурган. 

Маълумот учун, Суперлигада қолиш учун кураш олиб бораётган «Локомотив» 7 ноябр куни 24-тур доирасида Самарқандда Вадим Абрамов мураббийлигидаги «Динамо» меҳмони бўлади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар