Лэмпард, Манчини, Аллегри — «Рома» бош мураббийлигига номзодлар маълум қилинди
«Рома» Иван Юрич ўрнига бир неча номзодларни кўриб чиқмоқда.
La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, Рим клуби хўжайинлари БАА чемпионати пешқадами «Шабоб Ал Аҳли» устози Пауло Соузанинг атрофидагилар билан мулоқот қилишган. Бироқ португалиялик мутахассис учун товон пули тўлаш зарурати туфайли бошқа вариантлар кўриб чиқилмоқда.
«Рома» раҳбариятига «Челси»нинг собиқ яримҳимоячиси ва бош мураббийи Фрэнк Лэмпард ҳам тавсия қилинди.
Шунингдек, Роберто Манчини, Массимилиано Аллегри, Маурицио Сарри, Грэм Поттер ва Эдин Терзич номлари ҳам бор.
Мавсум бошида истеъфога чиқарилган Даниэле Де Россини қайтариш кўзда тутилмаган.
Маълумот учун, «Рома» А Серияда 11 та турда 13 очко тўплаб, 12-ўринни эгаллаб турибди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар