«Иккинчи бўлимда йигитларга нима бўлди, билмайман» — Камолиддин Тожиев «Ар Райян»дан учралган мағлубият ҳақида
«Пахтакор» мураббийи Камолиддин Тожиев Элит Чемпионлар лигаси 4-туридаги «Ар Райян»га қарши баҳсдан (0:1) кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Биринчи бўлим назоратимиз остида ўтди. Вазиятлар яратдик, лекин тўп кирита олмадик. Иккинчи бўлимда йигитларга нима бўлди, билмайман..
Тўлиқ устунлик бизда бўлди, аммо «Ар Райян» биргина вазиятдан фойдаланиб кетди.
Асосан бир хил таркиб билан ўйнаяётганимиз учун чарчаётгандирмиз.
Рақиб кутилганидек кучли ўйнамади. Гуруҳдан чиқиш имконимиз бор. Бу футбол - қанча зарба йўлласак ҳам тўп дарвозага кирмади, уларнинг зарбаси эса гол бўлди.
Барчаси Худодан, рақибнинг омади келди», — дея Камолиддин Тожиев сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар